Давлат божхона хизмати банк сири билан боғлиқ маълумотларга эга бўлмоқчи
“Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг банкда мавжуд бўлган ҳисоб рақамлари, омонатлари (депозитлари), улардаги пул маблағларининг қолдиғи ва операциялар тўғрисидаги ҳамда божхона тўловлари бўйича мажбуриятлар ижроси билан боғлиқ тегишли маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир”.
Иқтибос Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг қонунчилик хоҳишлари. Ҳозирча лойиҳа.
Агар қабул қилинса, банк сирини Ўзбекистонда тугади, деб эълон қилиб қўйсак бўлаверади.
Бефарқ бўлманг, муносабат билдиринг.