13K51Telegramda ochish
Зарарли қонун лойиҳасини ёлғон билан далиллашга уриниш ҳақида Божхона қўмитаси Банк сирига таалуқли маълумотларга эга бўлиш борасидаги зарарли қонун лойиҳасига ОАВ ва ижтимоий тармоқларда билдирилган салбий муносабатларга жавоб берибди. Эмишки, Буюк Британия, Испания, Голландия ва Жанубий Корея давлатларида шундай тажриба бормиш. Яна ишончлироқ бўлиши учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи тажрибасини ҳам қўшиб қўйишипти. Бу қип-қизил ёлғон манипуляция. Бутун нормал дунёда ташқи савдо иштирокчиларига оид амалиётлар бўйича маълумот ва ахборот алмашинуви билан боғлиқ банк сирига дахл қилмаган ҳолда ишлайдиган тизим ва жараёнлар мавжуд. Биздаям шундай тизим 2011 йилдан буён йўлга қўйилган: Бу Ташқи савдо операциялари бўйича Ягона электрон ахборот тизими деб аталади (русча аббревиатураси ЕЭИСВО). Ушбу платформага ташқи савдо иштирокчилари, банклар, божхона ва савдо органлари тегишли ахборотларни киритадилар ва зарур ҳолларда ахборотдан фойдаланадилар ва маълумотлар алмашинади. Божхона қўмитаси айтаётган божхона назоратининг шакли сифатида божхона аудитини ҳам шу тизим доирасида амалга ошириш мумкин. Божхона қўмитаси бутун нормал дунёда ва Ўзбекистонда ҳам шу пайтгача мавжуд бўлган ахборот алмашинувини Банк сирига эга бўлиш билан онги равишда чалкаштиришга уринмоқда, Жамоатчилик, солиқ тўловчиларда янглиш фикрлар туғилиши, мана Европанинг энг яхши давлатларида ҳам шундай тажриба бор экан, деган хулосага келишлари учун. Ҳурматли Божхона қўмитасидан саналган давлатлар Банк сирига оид қонунларидан божхона органлари банк сирига таалуқли маълумотларни олиш ҳуқуқи қайд этилган моддалар акс этган кўчирмани тақдим этишни ёки жамоатчилик ва солиқ тўловчиларни ёлғон манипуляция қилишга бўлган уринишлар учун узр сўрашини илтимос қиламан. Чунки ислоҳотларнинг авангардида ва барча масалада шаффоф бўлиши лозим Божхона қўмитасига бундай ёндашув асло ярашмади. Давлетов ёзганидек, Божхона қўмитаси ўзининг тор идоравий манфаатларини кўзлаб, тизимдаги ходимларига осон бўлишини истаб, бутун бошли иқтисодиётга зиён етказмаслиги лозим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin