Банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби лойиҳасига билдирилган минглаб салбий эътирозлардан кейин ҳам Солиқ қўмитаси ўз позициясида маҳкам турипти.
Нимеймиш, бу ҳужжат яширин иқтисодиётга қарши кураш мақсадида тайёрланганмуш. Масалан, январ ойида 6.3 млрд.сўм савдо тушуми қайд этилмай, Р2Р схемаси орқали картадан картага ўтиб кетганмуш. Майли, 6,3 млрд.сўм шундай схема орқали солиқдан қочирилгандур, лекин таклиф этилаётган механизм 630 млрд.сўмни яширин иқтисодиётга кўчиб ўтишига олиб келади-ку, бунинг маъмурчилиги қанчага тушади, дейдиган одам йўқ буларга. Ғалати замон бўлди роса: Яширин иқтисодиёт яратадиган жараёнларни кўзни лўқ қилиб яширин иқтисодиётга қарши кураш, деб турилса. Оқни қора, қора оқ дейишдек гап бу.
Меъёрий ҳужжатнинг "Банк сири тўғрисида"ги қонунга зидлиги тўғрисида бир оғиз жумла йўқ. Қачондан буён Низом Қонундан устун бўладиган бўлди?
Таклиф этилаётган лойиҳанинг одатда тижорат банкларида рискларни бошқариш, репутацияни сақлаш ва пул ювиш жараёнларини тийиш мақсадида фойдаланиладиган AML ва KYC тизимларига менгзаш жудаям кулгули. Ё бу сатрларни иқтисодиёт ва молия тизимидан узоқ одам ёзган ёки умумий аҳволнинг ҳолати шу даражага тушиб бўлган.
Қўмитанинг муносабати рус тилида эълон қилинган ёки ҳали таржимон топиб ўзбекчага ўгириб улгуришмаган.
Дарвоқе, лойиҳага нисбатан ҳали-ҳануз Марказий банкнинг реакцияси эълон қилингани йўқ.
@the_bakiroo