Эрнесто Де Сотонинг "Нега Ғарбда гуллаб-яшнаётган капитализм учинчи дунёда мағлуб бўлмоқда" деган машҳур рисоласи бор. Унда Ўзбекистонга ўхшаш жуда кўп қолоқ ва учинчи дунё мамлакатлари мисолида қашшоқлик ва бозорга ўтиш қийинчиликлари сабаблари ёритилади.
Ва Де Сото учинчи дунё мамлакатларида қолоқлик сабабларидан энг асосийсини аксар мулкларнинг рўйхатга олинмагани ва бизнесларнинг легаллашмаганида кўради.
Эътибор беринг, Де Сото ноқонуний мулкларнинг ва ноқонуний бизнесларнинг легаллашмаганини назарда тутмаяпти. Шунинг учун Де Сото Легаллашмаган ва Ноқонуний тушунчаларини фарқлашга чақиради.
Бугун солиқчиларимиз фавқулодда ишни дўндиргандек рапорт беришди. Фавқулодда деганимизга эски замонда ўз мансабидан фойдаланиб миллиардлаб мулк ва даромад орттирган қаҳрамонлардан бирини ниҳояти амалидан олиб, қамоққа тиқишдимикан деб ўйларсиз. Йўқ, мақолани ўқисангиз тушунасиз, гап у миллиардер амалдор ҳақида эмас. Забардаст ўлпончиларимиз таксичи ва тикувчидан бўлак кимни ушлаб айблаши мумкин?
Де Сотога қайтсак. Агар назариётчи иқтисодчидан сўралса, мана шу воқеликда 1та тадбиркор ва 183 та ёлланма ишчи қашшоқликка маҳкум этилган, дея хулоса чиқариб берарди. Сабаби битта: уларнинг бизнеси ва ҳаракати легаллаштирилмаган холос. Қайтараман, Де Соточасига айтсак бу ноқонуний эмас. Легаллашмаган. Нуқта.
@the_bakiroo