25K317Telegramda ochish
2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ Эрнесто Де Сотонинг "Нега Ғарбда гуллаб-яшнаётган капитализм учинчи дунёда мағлуб бўлмоқда" деган машҳур рисоласи бор. Унда Ўзбекистонга ўхшаш жуда кўп қолоқ ва учинчи дунё мамлакатлари мисолида қашшоқлик ва бозорга ўтиш қийинчиликлари сабаблари ёритилади. Ва Де Сото учинчи дунё мамлакатларида қолоқлик сабабларидан энг асосийсини аксар мулкларнинг рўйхатга олинмагани ва бизнесларнинг легаллашмаганида кўради. Эътибор беринг, Де Сото ноқонуний мулкларнинг ва ноқонуний бизнесларнинг легаллашмаганини назарда тутмаяпти. Шунинг учун Де Сото Легаллашмаган ва Ноқонуний тушунчаларини фарқлашга чақиради. Бугунги йиғилишда айнан легаллашмаган мулк ҳуқуқи - кадастри ҳужжатлари йўқ хонадонлар ҳақида гап борган. 2 миллион 600 минг ҳазилакам рақам эмас. Асосийси улар ноқонуний эмас, фақат легаллашмаган. Демак, камида шунча уй хўжалиги мавжуд мулк ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда тижорат ва бизнес имкониятларини кенгайтира олмай келмоқда. Кўп гувоҳи бўлганман, қишлоқ туманларда одамлар ота-боболари яшаб келган уй-жойларига нисбатан ҳуқуқи фақат йўқ бўлиб кетган колхоз справкаси ёки сельсовет рўйхати билан боғлиқ тарзда акс этган холос. Энди 1 октябрга қадар кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхати шакллантирилади ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатлар тўпланиб электрон базага киритилади. Шунингдек, кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқилади. Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб турилади. Тўғри қадам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin