ЕОИИ кийим-кечак учун божхона божларини 10%дан 15%гача оширмоқда. Бу табиийки, нафақат иттифоқнинг чўқинтирган отаси Россияда, ЕОИИга кирган давлатлар, хусусан, бизга қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда кийим-кечаклар қимматлашишини англатади. Бу биз оддий ўзбекистонликлар учун ҳам яхши хабар эмас, зеро ўртаҳол ватандошларимиз Ўзбекистонда кийим-кечак қимматлиги учун яқинлигига қараб Қирғизистон ва
Yevroosiyo Iqtisodiy Ittifoqi
TashkilotlarБу ҳақда бош вазир Пашинян кечаги матбуот анжумани вақтида маълум қилган. Пашинянга кўра, мазкур сценарий Арманистоннинг евроинтеграция томон қадам қўйгани туфайли юз бериши мумкин. "Бир вақтнинг ўзида ҳам Евроиттифоқ, ҳам ЕОИИ аъзоси бўлиш мумкин эмаслигини тушунамиз. Вақти келганида биз тегишли қарорни қабул қиламиз", — деган Пашинян. 4 ой аввал Арманистоннинг Евроиттифоққа аъзоликка интилиши т
2012 йилда қабул қилинган Концепция бизни турли нифоқлашаётган қутблар, бало-қазоларга шерик қилувчи блок ва тарафкашликлардан сақланишимизда жуда муҳим аҳамиятга эга. Менинг назаримда, ҳужжатни янгилашга зарурият йўқ, агар биз ўзимизни, айтайлик, Швейцария каби расман нейтрал давлат, деб эълон қилишни кўзламаётган бўлсак. Концепциянинг ҳарфи ва руҳи, агар унга риоя қилиш иродасини йўқотмасак, б
Мен бунга ишонаман, бир кун келиб, Акмал ака Саидов ёки эски гвардиянинг янги даврда ҳам фаол бўлган яна бир бошқа фронтменларидан бири "АЭС қурилиши Ўзбекистон манфаатларига мос келмайди, бизнинг ҳудудимизда ҳеч қандай ядровий объектлар бўлмайди" дея баёнот беради. Агар сиёсий хоҳиш бўлганида эди, Ўзбекистоннинг ҳарбий (ОДКБ) ва сиёсий иттифоқларга кириши (ЕОИИ моҳияти ва мундарижаси бўйича ғирт
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда ҳеч бир қўрқув ва хавотирсиз Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш эҳтимолини кўриб чиқмаётганини маълум қилган. Тожик қардошларимизни етти йилдан бери бу кирса, қайтиб чиқиб бўлмас қуллик қопқонига таклиф этишади. Ҳатто кечаям Лавров бу ҳақда имо ишоралар берган эди. Балки энди сал дадилроқ бўлармиз, ҳеч қурса тожик қардошлардан ўрнак олар
Ҳар қандай тизимда ҳимоя инстинкти ёки ўзини ўзи асраш функциялари ишлаши керак. Лекин Ўзбекистон тизимлари ҳақида бундай деб бўлмайди. UzCard маъмурияти собиқ катта оғанинг пропаганда карнайи ТАССга ҳисоб топширипти: "Ягона умумреспублика процессинг маркази" — UzCard МИР тўлов тизими карталарини қабул қилишни давом эттирмоқда. Туркия, Вьетнамни қўя туринг, ҳатто Россиянинг ЕОИИдаги иттифоқдошлар
Депутат Дониёр Ғаниев санкциялар орқали жорий қилинаётган чекловлар ЕОИИга аъзоликни мантиқсиз ҳолатга олиб келиб қўяди деб ҳисобламоқда. Ғаниев шунингдек, Россия панжасидаги иттифоқ билан боғлиқ яна қатор мулоҳазаларни очиқлаган. Босимлар ҳақида: “Тўғри, босим деб айтиш ҳам мумкин ёки эътироф деб ҳам. Масалан, ташкилот ўзига янги аъзо қўшиш учун ёпишаётган бўлиши ҳам мумкин. Буни ҳамма ўзига хос
Депутат Дониёр Ғаниев Жамшид Ходжаевнинг Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланишига тўхталиб, унга Ўзбекистонни ЖСТ аъзолигига қабул қилинишига эришган вазир сифатида номи тарихда қолиш насиб этишини тилак ўлароқ билдирипти. Ҳа, бу ростанам самимий тилак ва айни пайтда бизнинг ҳолатимизга баҳо ҳам бера
Россия ЕОИИга кирувчи иттифоқчи давлатлардан ғаллага нисбатан экспорт квотаси ва божлар жорий қилишни талаб қилмоқда. Сателлитлар бунга рози бўлмаса, Россия ғаллани ЕОИИга экспорти бўйича эълон қилинган, 30 июнга қадар амал қиладиган чекловларни яна чўзиши мумкин. Россиянинг баҳонаси тайин: Агар ЕОИИ давлатлари ҳам экспортга чеклов қўймаса, бошқа аъзолар Россия ғалласининг реэкспорти билан шуғулл
Беларусь ҳукумати қатор муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини республика ташқарисидан олиб чиқишга қатъий чекловлар ўрнатди. Унга кўра Беларусдан ЕОИИдан ташқарига ун, қатор дон маҳсулотлари (гречка, гуруч, манна, жўхори, тариқ кабилар), шакар, туз, макарон маҳсулотларини 1 килодан ортиқ, ўсимлик ёғини 1 литрдан ортиқ, гўшт, сут ва балиқдан тайёрланган консерва маҳсулотларини 3 банкадан ортиқ олиб чиқи
Бу худди 1945 йил апрелда Гитлер Германиясига иттифоқчи бўлишни режалаш каби ёки 1989 йилда СЭВ шартномасига қўшилишни мўлжаллаш сингаридир. Тасаввур қилишингиз учун. Ўқиган жойимгача англаганим шуки, булар иқтисодий парадигмаларда оқни қора, қора оқ, деб айта олишади ва энг ёмони - сиёсий қарорлар қабул қилувчиларга шуни ишонтириб ҳам келишмоқда. Инвестиция форумидан олган ягона фойдамиз менимча
Россия ҳукумати 2022 йил 31 августга қадар учинчи мамлакатларига шакар экспортини тўхтатади. Ўзбекистон энг кўп шакарни айнан Россиядан импорт қилади. Ўтган йили Россиядан 6 минг тоннага яқин шакар сотиб олганмиз. Яна бир йирик етказиб берувчи - Украина ўтган ҳафтада шакар экспортини тўхтатганди (украинлардан йилига 4 минг тоннага яқин шакар сотиб олар эдик). Россия ҳукумати шунингдек, ўз иттифоқ
ЕОИИ аъзоси Қирғизистон валютаси - сом бугун ўзининг 13%дан ортиқ қийматини йўқотди. Айни дақиқаларда 1 доллар 96 сомдан сотилмоқда. ЕОИИ аъзоси бўлишига қарамай, кризис бошлангандан то бугунгача Қирғизистон миллий банки сом курсини қувватлаб келаётган эди. Хусусан, кеча асосий ставка 8,5%дан 10%гача оширилди.
Глобал нефть трейдерларнинг бу ҳаракатлари қозоқ ва рус нефти сотув векторини албатта жанубга томон ва шарққа томон ўзгартиришни бошлайди. Бу ўзгаришлардан, хусусан шимолдаги давлатларнинг нефтига боғлиқлиги юқори бўлган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бенефициарга айланади. Ўзи умуман, агар иқтисодий очиқлик сиёсатини оғишмай давом эттирсак, юз бераётган тектоник ҳаракатлардан манфаатл
2021 йил якунларига кўра , ташқи савдо ҳажми 42,1 млрд.долларга етган. Экспорт бироз камтар - 10,0%га, 16,6 млрд.долларгача ўсган, импортнинг ўсиши шиддатлироқ кечган - 20,4%, импорт ҳажми 25,5 млрд.долларга етган. Ташқи савдо манфий сальдоси 8,9 млрд.долларни ташкил этган. Бу янги рекорд. 2021 йил кўрсаткичлари бўйича айрим мулоҳазалар. Ташқи савдодаги улушда узоқ йиллик танаффусдан кейин Россия
Мен ватанпарвар сифатида шу юрт тинч, осойишта бўлишини, ривожланишдан тўхтамаслигини, аста-секин дунёнинг замонавий давлатлар сафига киришини хоҳлайман. Умримнинг охиригача шу юртда яшамоқчиман. Келажакда Ўзбекистонни кучли иқтисодиётга эга, экологик томондан хавфсиз, мустақил ва дунёвий мамлакат сифатида кўришни орзу қиламан. Қозоғистон воқеаларидан сўнг Россия ОАВси ва бошқа бир қатор Лукашен
Кутилган энг ёмон оқибат, афсуски юз берди. Қозоғистонда юз берган норозилик ва кейинги провокацион тартибсизликлардан, эски ва янги элитанинг ҳокимият учун бошланган яширин курашидан қўшни агрессор давлат ўта устамонлик билан фойдаланди. Бу ниқобланган оккупация. Ўта оғриқли якун. Афсуски, тарихимизда бўлган шундай дарслардан хулоса чиқарилмади. Муаллим тарих биз ёмон ўқувчиларни жазолашда давом
Одатда, ҳар йили янги йил таътили кунлари кириб келган йил бўйича кутилмалар ҳақида бўлишардик. Бу йил кутилмалар ҳақида бўлишмаймиз. Йўқ, гап кутилмаларнинг ижобий эмаслиги ёки уларнинг юз беришидан чўчишда эмас гап. Шунчаки бу сафар йилни кутилмалар билан эмас, тилаклар билан бошлаш маъқулроқдек кўринди. Энг катта тилак шуки, Ўзбекистон ЕОИИ сафига қўшилмасин. Яна бир йил, балки икки йил, яна б
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги концепцияси лойиҳаси муҳокамаси бошланган. Лойиҳани ҳатто халқ муҳокамасига ҳам қўйишмоқчи. Маълумот учун 2012 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига кўра, Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий блокларга аъзолиги тақиқланган. Амалдаги Концепция қонун даражасида қабул
Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм интервью берипти. Жаноб элчи, хусусан, шундай деган: "Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши – асосий устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Чунки у дунёнинг бошқа мамлакатлари билан эркин савдо қилиш имконини беради, умумий стандартларни белгилайди. Биз ҳозирги кунда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун техник ёрд