Чидаб ўқидим, лекин ЕОИИ альтернативаси тилга олинган жойда тўхтатдим
Бу худди 1945 йил апрелда Гитлер Германиясига иттифоқчи бўлишни режалаш каби ёки 1989 йилда СЭВ шартномасига қўшилишни мўлжаллаш сингаридир. Тасаввур қилишингиз учун.
Ўқиган жойимгача англаганим шуки, булар иқтисодий парадигмаларда оқни қора, қора оқ, деб айта олишади ва энг ёмони - сиёсий қарорлар қабул қилувчиларга шуни ишонтириб ҳам келишмоқда.
Инвестиция форумидан олган ягона фойдамиз менимча шу. Форум баҳона иқтисодий мафкура шакллантираётган собиқ госпланчиларнинг дунёқарашини ўзимиз учун ҳеч қурса тасаввур қилиб олдик. Энди буёғига иллюзияга берилмаслик керак.