Россия шакар экспортини чеклади
Россия ҳукумати 2022 йил 31 августга қадар учинчи мамлакатларига шакар экспортини тўхтатади.
Ўзбекистон энг кўп шакарни айнан Россиядан импорт қилади. Ўтган йили Россиядан 6 минг тоннага яқин шакар сотиб олганмиз.
Яна бир йирик етказиб берувчи - Украина ўтган ҳафтада шакар экспортини тўхтатганди (украинлардан йилига 4 минг тоннага яқин шакар сотиб олар эдик).
Россия ҳукумати шунингдек, ўз иттифоқчилари - ЕОИИ давлатларига буғдой, арпа ва жўхори экспортини вақтинчалик чеклади. Мана шунақа иттифоқ уларда: Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним. Бир томонлама, фақат Россия фойдасигагина ишлайдиган, қолганларнинг қонини сўрадиган иттифоқ.
- http://government.ru/news/44807/government.ru