Бозор йўқ жойда спекуляция албатта пайдо бўлади
Давлетовўз Коммерсантъ'га таяниб, Россияда долларнинг қора бозори пайдо бўлгани ҳақида ёзмоқда.
Унда хусусан, россияликлар ижтимоий тармоқлар орқали валюта олди-бердиси амалга оширишаётгани ва бир доллар 150 рублга сотилаётгани айтилган.
Маълумот учун, ҳозир рус банклари 1 долларни кўпи билан расман 110 рублдан сотиб олишмоқда. Ким ҳам бозор нархи аслида анча юқори нархлар шароитида, 110 рублдан долларини банкларга топширади?
Албатта, интернетдаги харидорларга 150 рублдан доллар сотиш мумкин, лекин бу ерда қўлга тушиб қолиш рисклари ҳам пайдо бўлади.
Шу маънода, рус банклари валюта олди-сотдисида спекулянтларга йўқотишларни тақсимлаш ва камайтиришга ёрдам бераётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Шундай схемалардан бири қуйидагича амалга ошмоқда.
2022 йил 9 мартгача қўйилган валюта омонатларини 10 минг долларгача ечиб олиш мумкин. Валюта омонатини ечаётган ишончли мижозларга рус банкларининг ўзи валютани 200 рублгача бошқа мижозларга сотишни "таклиф этишмоқда". Табиийки бу ҳолда, "сотилган валюта" "сотиб олувчи"нинг ячейкасига жойлаштирилади. "Сотиб олувчи" эса тегишли миқдордаги рублни "сотувчининг" ячейкасига жойлаштиради. Эртасига ёки бир неча соат ўтиб ячейкалардан "сотиб олувчи" долларни, "сотувчи" эса рублини олиб кетади. Банк эса кўрсатилган депозитар ячейка хизматлар учун хизматини олади.
Бу нимадан далолат? Валюта етишмовчилиги шароитида энг ёмон чора бу валюта чекловлари ҳисобланади. Валюта чекловлари доим валютани чиқиб кетишини рағбатлантиради, кириб келишини эмас. Афсуски, Россия айнан шу йўлдан юрди.
- https://t.me/davletovuz/14707@davletovuz