2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга қарийб 6,6 млн.хорижий турист келган. Туристлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9%га ошган. Айни шу даврда Россияга 2,99 млн. хорижий турист борган, туристлар оқими 20%га қисқарган. Фарқини кўрдингизми? 39 миллионлик Ўзбекистонга 140 миллионлик Россияга нисбатан 2,2 карра кўпроқ турист келган. Нимага? Жавобини жуда яхши биласиз. Ўзбекист
kommersant.ru
HavolalarАпрель ойида Ўзбекистон 92,7 млн.долларлик газ экспорт қилган. Бу мартдаги экспортдан 3 каррадан кўп дегани. Тасаввур қилишингиз учун, агар минтақадаги нархларни инобатга олсак, апрелда қазиб олинган газнинг 15%дан зиёди экспортга кетган. Айни пайтда газ импорти 147,8 млн.долларгача камайган, бу рақамга импорти кескин ошаётган суюлтирилган газ ҳам кираётганини инобатга олиш керак. Босқинчи Россия
200 млрд сўмдан ортиқ (~16,5 млн.доллар) зарарни нақд пул шаклда тўлаб берганидан сўнг, қамоққа олиш эҳтиёт чорасининг гаровга ўзгартирилиши нафақат Ўзбекистон, собиқ умумий макон ва биздан бойроқ ва эркинроқ мамлакатлар тажрибаси учун ҳам ҳайратланарли. Лекин бу яқин йиллардаги гаров эвазига судгача қамоқдан чиқиш борасидаги очиқ кейсларда рекорд эмас. Қўшни Қирғизистонда Божхона қўмитаси собиқ
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборотига кўра, бугун эрталаб мол гўштининг улгуржи нархи 75-108 минг сўмни ташкил этган. Бир ҳафта аввалги нархлар билан солиштирганда мол гўшти минимуми 7,1%га, максимуми 2,9%га қимматлаган. Бир ой аввалгига нисбатан мол гўшти нархи максимуми 8%га қимматлаган. Охирги ҳафталарда қассобларда ҳам мол гўштининг чакана нархи қимматлашиши кузатилмоқда. Мол гўшти нархини
ЕОИИ кийим-кечак учун божхона божларини 10%дан 15%гача оширмоқда. Бу табиийки, нафақат иттифоқнинг чўқинтирган отаси Россияда, ЕОИИга кирган давлатлар, хусусан, бизга қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда кийим-кечаклар қимматлашишини англатади. Бу биз оддий ўзбекистонликлар учун ҳам яхши хабар эмас, зеро ўртаҳол ватандошларимиз Ўзбекистонда кийим-кечак қимматлиги учун яқинлигига қараб Қирғизистон ва
Украинага босқинчиликнинг учинчи йилига келиб, урушнинг тўловини россияликлар ўз ошқозонида ҳам ҳис қилишни бошлашган. Коммерсантъ "Нильсен" таҳлилларига таяниб, охирги бир йилда сабзавот сотувлари ҳажмда сезиларли қисқарганини аниқлаган. Масалан, бақлажон сотувлари 16%га, қовоқ сотувлари 10,5%га қисқариб кетган (Ўзбекистонда қовоқ нархи ер билан бир бўлиб тушиб ётипти). Шимолликларнинг асосий ем
Росатом Ўзбекистонда кичик АЭС билан бирга катта АЭС ҳам қурмоқчи. Қизиғи, бу ҳақда хабарлар яна шимолдагилар оғзидан чиқмоқда, худдики топшириқдек, худдики Ўзатом ижро учун қабул қилиши лозим бўлган вазифадек. Эмишки қийматини тўлиқ Ўзбекистон молиялаштирадиган лойиҳа энди икки блокли катта АЭС ва икки блокли кичик АЭС қуришга ўзгарган (бир йил аввал режалар ўзгариб, 6 блокли кичик АЭСга дўнганд
Бугун кун давомида халқаро платформаларда 1 АҚШ доллари учун таклиф этилган курс 80,5 рублгача пасайди. Халқаро пул ўтказмалари тизимлари ва банклар ҳисобларида 1 доллар учун ўртача 83 рубль нисоби олинмоқда. Йил бошидан буён рубль АҚШ долларига нисбатан ўртача 20% атрофида мустаҳкамланган. Аввалги сакрашлар ва қулашлар пайтида ҳам бўлгани сингари, волатиллиги юқори рублнинг бу сафарги кескин мус
Янги эпоханинг ортга қайтиш урф бўлаётган ажойиб даврида яшаяпмиз. Ҳар куни камида 2016 йилга қараб бир қадам яқинлашмасак, ҳисобмас. Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда «Озиқовқатсаноат» уюшмаси тузилади. Нима бўпти, дейишга шошилманг. Эски замонда Озиқовқатсаноат уюшмаси дейилган, янги замонда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» дея қайта номланган "вазирлик" (раҳбари кейинчалик банкрот д
Стратегик ислоҳотлар агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдосида рублнинг улуши экспортда сўнгги 5 йилда 0,8 фоиздан 5,3 фоизга, импортда 4,2 фоиздан 7,6 фоизгача етган. Бу масалан, 2023 йилда Ўзбекистон эквиваленти 1,3 млрд.доллар экспорт ва 2,9 млрд.долларлик импортни рублда амалга оширилди, дегани. Солиштириш учун 5 йил аввал, 2019 йилда рублдаги экспорт 143 млн.доллар, импорт
Демак, аввалроқ қўйилган саволларнинг айримлари бўйича деталлар маълум қилина бошламоқда: Биринчи деталь: Газ олди-сотдиси бўйича битим Uzgaztrade АЖ ва Газпром-Экспорт МЧЖ ўртасида тузилган. Шартнома муддати 2 йил. Шартомани ишончномага асосан вазир Мирзамаҳмудов имзолаган. Дарвоқе, Uzgaztrade АЖ қонунга кўра, муҳим факт сифатида мазкур битим тўғрисидаги маълумотларни ўзи очиқлаши керак эди. Лек
Чунки ваъда қилинган бронь амалда ишламаяпти. Россия Марказий банки тузган рўйхатни военкоматларда "филькина грамота" деб аташмоқда. Банкирларни энг оддий мутахассисдан тортиб топ-менежерларгача мобилизацияга тортиш давом этмоқда. Бронга ва рўйхатга ишонган банкирлар қопқонга тушгандек ҳолатда. Лекин ҳалиям кечмас. Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон банкларида россиялик юқори малака
Россия Марказий банки кредит ташкилотларининг мобилизациядан озод қилиш мумкин бўлган ходимлари рўйхатини тузмоқда. Бунинг учун мезонлар қуйидагича: Бронь рўйхати жами ходимларнинг 30%идан ошмаслиги зарур; Бронга қўшилган ходим олий маълумотли ва фавқулодда муҳим вазифаларни бажарувчи бўлиши керак. Айни кунлардаги ҳисоб-китобларга кўра, Россияда 361та кредит ташкилоти бор, агар бронь берилмаса ТО
Муҳримбойнинг киноя ва ташбеҳлари беихтиёр саммитлар нархи ҳақида мулоҳазаларга чорлайди. Шу пайтгача ўтказилган ШОС саммитлари орасида энг қиммат саммит дея 2015 йилда Уфада ўтказилган саммит айтилади. Дастлаб саммитнинг қиймати ўша вақтдаги курс бўйича 2 млрд.долларга баҳоланган. Кейин бу қиймат яна 50%га ошиб, 3 млрд.долларгача етгани мухолифлар тарафидан кўп танқид қилинган. У пайтда Россияда
Россия ЕОИИга кирувчи иттифоқчи давлатлардан ғаллага нисбатан экспорт квотаси ва божлар жорий қилишни талаб қилмоқда. Сателлитлар бунга рози бўлмаса, Россия ғаллани ЕОИИга экспорти бўйича эълон қилинган, 30 июнга қадар амал қиладиган чекловларни яна чўзиши мумкин. Россиянинг баҳонаси тайин: Агар ЕОИИ давлатлари ҳам экспортга чеклов қўймаса, бошқа аъзолар Россия ғалласининг реэкспорти билан шуғулл
2022 йил 15 апрелдан бошлаб чангютгич, кир ювиш машинаси, совутгич ва музлатгич, телевизор ва мониторларга нисбатан мажбурий маркировкалашни бошлаган «CRPT TURON» МЧЖнинг иштаҳалари борган сари очилиб бораяпти. Маркировкалаш ҳуқуқини танловсиз қўлга киритган олигарх Усманов назоратидаги «CRPT TURON» МЧЖ энди маркировкалаш орқали пул ишлаш фаолиятини шина, гиламлар ва ҳатто эҳтиёт қисмларга ҳам қў
Коммерсантъ нашри журналистлари кеча нақд валюта тушуми доирасида нақд валюта сотишга рухсат берилган куни Москвадаги банкларнинг айирбошлаш шохобчаларидаги вазиятни ўрганишган. Нашрга кўра, аксарият банкларда биржа курсига яқин котировкалар бўйича валюта олиш жуда қийин бўлган. Айрим банкларда сотувга нақд валюта бўлмаган бўлса, баъзи банклар таклиф этадиган нақд валюта курси биржа курсидан 25%г
Москва мэри Сергей Собянинга кўра, хорижий компаниялар Россияни тарк этгани ва фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 минг москвалик ишсиз қолиши мумкин. Эслатиб ўтиш жоиз, бу ерда гап ишсизлик муаммосига дуч келадиган меҳнат мигрантлари ҳақида кетмаяпти. Вазиятни юмшатиш учун Москва ҳукумати вақтинчалик ёки жамоат ишлари ташкил этиш, ишсиз қолган ва кам даромадлиларнинг фарзандлари учун нафақалар тў
Буни молиявий "темир девор" десак ҳам бўлади, лекин ўзини ўзи жазолашдан бошқа нарса эмаслиги назарда тутилса - бу русча харакири. Россия Госдумаси учинчи, охирги ўқишда рус компанияларининг хорижий биржалардан мажбурий делистинг қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унга кўра хорижий майдончаларда депозитар распискалари муомаласини йўлга қўйган компаниялар распискаларни акцияларга мажбурий тар
Давлетовўз Коммерсантъ'га таяниб, Россияда долларнинг қора бозори пайдо бўлгани ҳақида ёзмоқда. Унда хусусан, россияликлар ижтимоий тармоқлар орқали валюта олди-бердиси амалга оширишаётгани ва бир доллар 150 рублга сотилаётгани айтилган. Маълумот учун, ҳозир рус банклари 1 долларни кўпи билан расман 110 рублдан сотиб олишмоқда. Ким ҳам бозор нархи аслида анча юқори нархлар шароитида, 110 рублдан