23K113Telegramda ochish
Россия билан газ битимининг нархга оид бўлмаган айрим жиҳатлари очиқлана бошлади Демак, аввалроқ қўйилган саволларнинг айримлари бўйича деталлар маълум қилина бошламоқда: Биринчи деталь: Газ олди-сотдиси бўйича битим Uzgaztrade АЖ ва Газпром-Экспорт МЧЖ ўртасида тузилган. Шартнома муддати 2 йил. Шартомани ишончномага асосан вазир Мирзамаҳмудов имзолаган. Дарвоқе, Uzgaztrade АЖ қонунга кўра, муҳим факт сифатида мазкур битим тўғрисидаги маълумотларни ўзи очиқлаши керак эди. Лекин энергетика соҳасидаги компаниялар акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунлар талабларига юмшоқ қилиб айтганда тупуриб қўйган. Иккинчи деталь, 1 октябрдан бошлаб кунига 9 млн.куб метр, йилига эса 2,8 млрд.куб метр газ импорт қилинади. Аввалроқ, Кремлнинг тижорий жарчиси Коммерсантъ йилига 6 млрд.куб газ битими ҳақида ёзганди. Балки қолган ҳажм Хитойга транзит қилинар. Бу ҳақда бизникилар ҳали ахборот бергани йўқ. Учинчи деталь, Ўрта Осиё-Марказ газ қувурининг реверс тартибида ишлай бошлашидан келиб чиқиб, янги газ ўлчаш станцияси қурилиши, учта газ ҳайдаш ускунаси ўрнатилиши, 11таси таъмирланиши, 22 км янги магистрал газ қувурлари қурилиши, 56 км эса таъмирланиши қайд этилган. Мазкур жараёнларга кетадиган маблағ ҳажми ва унинг манбалари очиқланмаган. Тўртинчи деталь, битим бўйича сотиб олинадиган нархлар ҳақида "минтақадаги бозор нархлари асосида" дейилган формулировка ишлатилган. Маълумот учун, Хитой божхонасига кўра, Россия Хитойга минг куб газни ўртача 290 доллардан, Туркманистон эса 240 доллар атрофида сотади. Бу нархга транзит харажатлари кирмайди. Агар шу нархларга ўлчов олинса, импорт ва ички нархлар ўртасида ўртача 200 атрофида фарқ юзага чиқади. Буни қоплашга бюджетда ҳеч қандай имконият йўқ, агар яна қарз олинмаса. Шунинг учун вазирлик эҳтиёткорлик билан "амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб" деган иборани ҳам қўллаган. Бу балки 1 октябрдан кейин ҳеч бўлмаса бизнес учун амалдаги тарифларни бозор нархларига яқинлаштириш мумкинлигига ишора беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin