23K66Telegramda ochish
Бу фақат бошланиши бўлиши керак. Биз мақсад ва манзилга етмадик. Кичик литражли автомотомобиллар учун божхона божларининг 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун 0%гача, 1200 куб см дан ошмаган автомобиллар учун 5%гача туширилиши жуда олқишланадиган қадам. Чунки ўзи ишлаб чиқармай қўйган автомобиллар учун аждарҳо божларининг қўлланилиши ҳеч бир иқтисодий мантиққа тўғри келмасди, бу шунчаки тақиқ ва жазолаш билан тенг эди. Қолаверса, энергетик кризисни бошдан кечираётган ва ҳали бери бу тубдан чиқмайдиган Ўзбекистон учун кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун аждарҳо божларнинг мавжудлиги икки карра абсурд кўринарди. Шу ўринда божларнинг пасайтирилиши бу қанақадир сиёсий жараён учун маневр эмас, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиёт қуриш мақсади йўлидаги стратегия дея янги умидларга етаклайди. Лекин бунинг учун, биринчидан, биз божларнинг ноллаштирилиши ва пасайтирилиши сиесатини вақтинчалик тадбир эмас, доимий қарорга айлантиришимиз даркор. Эътибор берсангиз, божларнинг ноллаштириш ва пасайтиришга оид қарорларининг ҳаммаси бўлмаса-да, аксари муддат билан чекланган. Иккинчидан, биз ўзимиз учун ўзимиз узил-кесил белгилаб олишимиз зарур. Божлардан ва умуман бож сиесатидан бош мақсад Рақобатни, Рақобат муҳитини ҳимоялаш ва Эркин танловни таъминлаш бўлиши лозим. Қанақадир ожиз ва маҳаллийлаштириш шиорлари остида паразитлашган ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш эмас. Учинчидан, аждарҳо божлардан инсоний божларга ўтиш жараёнидаги принциплардан энг асосийси монополлашган товар ва хизматларга нисбатан божсиз Режим қўлланилиши бўлиши даркор. Ўзи умуман асосий бозорлардан энг узоқда жойлашганимиз ва худонинг ўзи бизга йўл ва логистика билан бож солиб қўйганлигини назарда тутиб, 0%, 5% ва 10%лик бож ставкаларига қанча тез ўтсак, шунча кўп ютамиз. Бунинг учун ташқи глобал чегараловчи ўлароқ Жаҳон савдо ташкилотига киришни кутиб ўтиришга ҳожат йўқ. Шу маънода ўтган кунги қарор фақат бошланиши. Биз манзилга етмадик. Биз манзилга энди тушдик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin