31K210Telegramda ochish
Хабар эмас, саволларни бериш керак Ўзбекистоннинг Россиядан газ сотиб олишни бошлаши ўтган йил охиридан буён янграётган "келажак" хабарлари тоифасига киради. Шунинг учун Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланиши ҳақидаги хабардан кўра, битимга оид қуйидаги асосий саволлар муҳим: Сотиб олувчи ким? Ўзбекнефтегазми, Ўзтрансгазми? Ё UzGaztrade'ми? Балки фарқни ўзлаштирадиган қанақадир ўртамчи, "қўшма корхона" ё "хорижий ҳамкор"дир? Йиллик ё мавсумий Сотиб олиш ҳажми қандай? Бу аниқлаштирувчи савол. Газ ва энергетика балансимиз дефицити, мувозанати ва истиқболи ҳақида ҳар бир ўзбекистонлик билишга ҳқали. Газни қанчадан сотиб оламиз? Энг муҳими шу савол. Транзит учун тўловлар ҳам. Чунки ички бозорда газ 35-90 доллардан етказилаётган экан, камида 150 доллар ё транзит ва бошқа харажатлар билан боғлиқ 200 долларлик фарқни солиқ тўловчилар, яъни ўзбекистонликлар ўзининг чўнтагидан тўлайди. Энергетика вазири эмас. Ўзбекистонликлар табиийки, ўрисдан газни қанчага сотиб олаётганизни ва бу бизга қанчага тушаётганини билиши керак. Газ сотиб олишимиз билан боғлиқ қабул қилинган бошқа шартлар. Гар "уруш маъбудаси" Газпром билан шартнома имзоланиши учун шахсан вазир ва унинг ёнида вице-премьер ҳозир бўлган экан, бу фақат газ сотиб олиш билан боғлиқ битим эмас. Катта эҳтимол, ёндош битимлар ҳам бор. Кремль ва унинг газ дубулғаси шунинг учун ҳам борки, улар газ етказиб беришда фақат пул олмайди. Ўзбекистонликлар битим билан боғлиқ ё расман боғлиқ бўлмаган барча шартларни билиши керак. Яшириш бефойда. Замон тез ўзгараяпти, 40 йил яшириб бўлмайди, 40 кунда маълум бўлади. Биз, албатта, бу тижорий битим, унинг шартлари томонларнинг келишувига кўра очилмайди, деган шаблон гапларни эшитишимиз ҳам мумкин. Лекин Газпром давлат назоратидаги компания, у билан шартномани қанақадир тижорий фирма эмас, Ўзбекистон ҳукумати номидан шахсан вазир имзолаяпти. Демакки, унинг барча икир чикирлари тўлиқ очилиши лозим ва лобуд.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin