23K89Telegramda ochish
Агар Россиядан газ олиш ростанам тижорий муносабатлар бўлса, нарх очиқланиши керак Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан газ импорт қилинаётганига тўхталиб, битимга нисбатан "сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, чунки бу тижорий муносабатлар. Бу — бозор. Бозорда талаб бор" деган мулоҳазани илгари сурган. Шу пайтгача газ масаласи ҳақида гап кетганида ўзбек мулозимлари масаланинг сабабини тижорат ва бозорга ҳавола қилишмаганди. Табиийки, ҳаммаси давлат сирига, сиёсатга, ёпиқ келишувларга уланиб кетарди. Ниҳоят тижорий муносабатлар ва бозор ҳақида гап очилган экан, демак, ҳурматли вазиримиз нарх ҳақида батафсил маълумот беришига тўғри келади. Хўш, Россиядан газни қанчадан сотиб олаяпмиз. Бу газнинг ҳуқуқий эгаси ва жисмоний манбаи ким? Тўлов механизми қандай, унда кимлар ва қайси воситачилар иштирок этмоқда? Худди шундай ёндашув "ички истеъмолга зиён келтирмаётган" газ экспортига ҳам ишлатилиши зарур. Ким сотаяпти? Қанчадан сотаяпти? Қайси қўшма корхона? Қайси маҳсулотни тақсимлаш битимлари бўйича? Ўртамчилар ва тўлов механизмлари қандай? Интервьюни, албатта, вақт топиб кўринг. Ҳар бир жавобни эшитганда Сизда ҳам саволлар туғилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin