23K164Telegramda ochish
Ўзбекистонни полиция давлатига айлантириш йўлида катта қадам ташланипти Биз маиший ташвишларга ўралаштирилиб, масалан, свет ва сув учун курашиб ётган пайтда, Ўзбекистонни полиция давлатига айлантириш йўлида катта қадам ташланипти. Анонссиз, ҳеч бир жамоатчилик муҳокамаларисиз, дастёр парламент воситасида. Обрўсизлантириш ва ҳақорат учун қонунчиликда жазо бор. Нормал ҳуқуқий давлатда бу қоидалар барча учун амал қилади. Агар полиция ё ички ишлар ходимлари учун учун алоҳида қоидаларни белгилаш бошланса, куч, маъмурий ресурслар ва маблағлар нотенг тақсимлангани, айниқса мустақил суднинг йўқлиги шароитида фуқароларни репрессив аппаратга "гаровга топшириб" қўйган бўламиз. Полиция давлатига айланган давлатда полиция репрессиялардан ҳоли бўлади, деб ўйлаётган бўлсангизлар, қаттиқ адашасизлар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin