Орқага, балки "полиция давлати"га айланиш томон иккита катта қадам
Энди норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши мажбурий эмас.
Янги тартибга кўра, «Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим».
Қайси лойиҳаларни муҳокамага қўйишни чиновниклар, яъни ташаббускорларнинг ўзлари ҳал этишади.
Кулгулиси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жамоатчилик муҳокамасига қўйиш мажбурияти бекор қилинган Фармон номи "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш" деб бошланади. Эсингиздами, ўтган қора замонларда "Янада эркинлаштириш" деб бошланадиган қарор ва фармонлар аслида ёпиш, чеклаш ва тақиқлаш билан боғлиқ бўларди. Хуллас, Оруэлл ва Кафка "антиутопиялари ва жараёнлари" яна кун тартибига қайтди.
Лойиҳаларни муҳокамага қўймасдан ими-жимида тасдиқлаб олиш имкониятидан ўзбек чиновниклари "Йўл ҳаракати қоидалари"ни умумхалқ муҳокамасига қўймасдан тасдиқлаб олишда фойдаланишди. Уларнинг назарида йўл қоидалари муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга эмас. Бу фақат бошланиши бўлади. Нега ИИВ фойдаланган усулдан бошқалар - Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳокимликлар фойдаланиши мумкин эмас? Албатта фойдаланишади.
Янги қоидаларда жамоатчилик йиллар давомида талаб қилиб келган масалалар бир четда қолиб, Йўл-патруль хизмати ходимларининг ваколатларини асоссиз кенгайтиришга йўл очувчи талаблар акс этган. Хусусан, энди ЙПХ ходимидан дислокация кўчирмасини ўша жойнинг ўзида ололмайсиз. Шунингдек, ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича эмас, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради. Бу ҳаммаси эмас.ЙПХ ходимининг ўзи мастлик ҳолатига алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқлик киритиши мумкин. Бунинг учун body camera ишлаётган бўлса кифоя, гувоҳлар ҳам шартмас.
@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/uz/2022/04/13/cabinet-of-ministers/?utm_source=push&utm_medium=telegramgazeta.uz
- https://regulation.gov.uzgov.uz
- https://lex.uz/docs/5914998#:~:text=%D0%9D%D0%BE%D1%80%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%B8%D0%B2-%D2%B3%D1%83%D2%9B%D1%83%D2%9B%D0%B8%D0%B9%20%D2%B3%D1%83%D0%B6%D0%B6%D0%B0%D1%82%D0%BB%D0%B0%D1%80%20%D0%BB%D0%BE%D0%B9%D0%B8%D2%B3%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%BD%D0%B8%20%D0%B2%D0%B0,%D2%9B%D0%BE%D0%B8%D0%B4%D0%B0%20%D1%82%D0%B0%D1%80%D0%B8%D2%9B%D0%B0%D1%81%D0%B8%D0%B4%D0%B0%2C%C2%BB%20%D1%81%D1%9E%D0%B7%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%20%D0%B1%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D0%BD%20%D0%B0%D0%BB%D0%BC%D0%B0%D1%88%D1%82%D0%B8%D1%80%D0%B8%D0%BB%D1%81%D0%B8%D0%BD.lex.uz