16K29Telegramda ochish
Диагноз ўша-ўша Маънавият қўриқчисига айланган ҳоким ўринбосарининг инста-блогерга нисбатан даъвоси бўйича ҳукм қайта-қайта такрорланаётган мантия - Ўзбекистонда мустақил суд йўқлигини яна бир бор намоён этади. Йўқ суд, лекин у илова, ижроия ҳокимиятининг иловаси. Мен ҳатто бу илова қандай ишлашини ўзимга тасаввур ҳам қиламан. Кўзимизни бир юмиб, тасаввуримизни ишга солиб, нормал давлатдаги мустақил судни кўз олдимизга келтирсак, даъво ҳуқуқбузарлик ҳолати йўқлиги учун қаноатлантирилмасин, деган қарорни кўрган бўлардик. Кўзимизни яна очиб, Ўзбекистонимизга қайтсак, шу каби юзлаб, минглаб кейслар, улар бизнесга оидми, мулк ҳуқуқими, солиқлар бўйичами ё имтиёзларга тааллуқлими, ёки юқоридаги каби шахс эркинлигига оид сигналлар берувчи маҳкамами, ҳуқуқий муҳитни, ижтимоий муҳитни, иқтисодий муҳитни, инвестицион муҳитни ва умуман Давлат сифатини яратишини ҳисобга олишимиз керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin