Қирғизистонда яна нақд доллар дефицити юзага келган
Бишкекдаги айирбошлаш шоҳобчаларида нақд долларга бўлган талаб яна қопланилмаётгани айтилмоқда.
Қирғизистон банклари мамлакатга нақд валюта келтиришда муаммоларга дуч келишда давом этмоқда. Туристик мавсумнинг якунлангани ва туристлар оқимининг пасайгани туфайли мамлакатга нақд валюта кирими қисқартираётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда .
Айирбошлаш шоҳобчаларида сотиш доллар курси 84,5 сом бўлгани ҳолда, амалда 86 сомдан сотилаётгани ҳолатлари кузатилган.
Ўзбекистонда тижорат банклари валюта билан боғлиқ йирик операцияларда комплаенс назорат тизими қоидаларини кучайтиргандан сўнг нақд валюта билан боғлиқ вазият етарлича мувозанатлашган.