Қирғизистон Миллий банки нақд валюта етишмовчилигида спекулянтларни айблади
Давом этаётган нақд валюта етишмовчилиги фонида Қирғизистон Миллий банки (регулятор) мавжуд вазият бўйича баёнот берган.
Регулятор Қирғизистон валюта бозори дунёдаги геосиёсий вазият ва ташқи бозорлардаги ноаниқликлар таъсирида шаклланаётганини қайд этган.
АҚШ доллари бўйича нақд валюта дефицити сабаблари ўлароқ мамлакатга нақдлик етказиб бериш бўйича логистик занжирларнинг узилиши ва алоҳида шахсларнинг курс фарқидан фойда олиш мақсадида спекулятив операцияларнинг амалга оширилаётгани кўрсатилган.
Регуляторга кўра, ҳозирда тижорат банкларида хорижий ваютани нақдлаштириш бўйича комиссия миқдори 4%гача етмоқда. Миллий банк бунда тижорат банклари хизматлар учун тарифларни белгилашда мустақил эканликларини эслатиб ўтган.
Қирғизистон Миллий банки уруш бошлангандан кейиноқ мамлакатдан нақд валюта олиб чиқишга чекловлар ўрнатган эди. Нақдсиз валюта операциялари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.