20K65Telegramda ochish
Қирғизистон Миллий банки ҳаммасини тўғри қилди Кеча оқшомдан бошлаб Қирғизистонда тижорат банклари, валюта алмаштириш бюролари, микромолия ва микрокредит компанияларига нақд кўринишдаги долларни олиб чиқишга тақиқлар қўйилди. Кўпчилик учун мазкур тақиқлар тушунарсиз бўлди. Агар шу ҳафтадан бошлаб Қозоғистон банкларида нақд доллар етишмовчилиги юзага келгани, АҚШ ва Европа Россияга нақд валюта келтиришни чеклагани, Қирғизистон ҳам, Қозоғистон ҳам Россия билан чегарасиз ягона иттифоқда экани ҳисобга олинса, Қирғизистон Миллий банки ҳаммасини тўғри қилгани аён бўлади. Яъни нақд валюта етишмовчилигига қарши қирғиз регулятори олдиндан, превентив чораларни кўриб қўйди. Қолаверса, яна бир муаммо борки, бу ҳақдаям ўйлаш керак. Россия унга нақд валюта етказиш тақиқларини қирғиз банклари орқали ҳал қилишга уриниб кўриши мумкин (Қирғизистонда руслар назорати остида бир неча банклар мавжуд). Мазкур ҳолат Қирғизистонга нисбатан рикошет санкциялар яратиши мумкин. Муаммолари етарлича Қирғизистонга эса бу асло керакмас. Ўйлайманки, яқин кунларда валютани олиб чиқишга тақиқларни Қозоғистон ҳам қўллайди, чунки қозоқлар четдан қанча валюта олиб кирса-да, нақдликлар Россияга қараб оқиб кетаверса, нақд валюта тақчиллигини тўхтатиб бўлмайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin