Қозоғистонда нақд доллар тақчиллиги кузатилмоқда
Айирбошлаш шохобчаларида нақд валюта етишмовчилиги туфайли, айрим қозоқ банклари нақд доллар сотиш бўйича чекловларни ўрната бошлашган.
Қозоғистон Миллий банки - регулятор, бу тўғрида алоҳида баёнот берган. Регуляторга кўра, нақд хорижий валюта сотуви бўйича ҳеч қандай чекловлар белгиланмаган. Нақд доллар етишмовчилиги аҳолининг ўсиб бораётган талаби ва нақд валюта етказиш бўйича юзага келган логистика муаммолари билан изоҳланган.
Қозоғистон Миллий банки Федерал захира тизимидан марказлашган тарзда нақд валюта келтиришни ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқилаётганини эълон қилган.