18K99Telegramda ochish
Вақтинчалик рационал чекловлар керак Ўзбек банкларида пул ўтказмаларини нақд долларда олиш масаласи мураккаблигича қолмоқда. Гап шундаки, қўшни давлатлар меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонга пул жўнатиб, нақд ечиб олишлари кўпайганидан биринчи навбатда ўзимизнинг қоракўзлар - ватандош мигрантларимиз жабр кўришмоқда. Чунки спекулянтлар ва кўплашиб катта пул юборадиганлардан фарқли ўлароқ ўзбекистонликлар ўз оиласига кўпи билан 500-1000 долларгача пул юборади. Айрим банк нуқталарида қўшни мамлакатлар ёки спекулянтлар 5 минг доллар ё 10 минг доллар пул ечиб олиши билан бизнинг ўзбекистонликларга, яъни камроқ пул ўтказмалари жўнатаётганларга навбат етмай қолиши оддий ҳолга айланиб қолди. Кейинги кунларда қўшни мамлакатлар мигрантлари сафига бизнес эгалари ҳам қўшилиб олгани юкламани ва нақд доллар етишмовчилигини янада кучайтирмоқда. Нафақат қўшни давлатлар бизнесменлари, балки Россиялик тадбиркорларга (хусусан, релокантларга ҳам) Ўзбекистонга рубль жўнатиш ва нақд доллар олиш жуда афзал бўлиб қолди. Ҳозир, айни дамда бозор йўли билан қанақадир ўзгартиришлар киритиш жуда қийин. Шунинг учун, бир жўнатувчига нисбатан чекловларни маъмурий тартибда, иложи бўлса, ҳар бир банк ўз имкониятлари ва хатарларидан келиб чиқиб ўрнатиши керак бўлади. Катта миқдордаги (табиийки, спекулятив ва тижорий характерга эга) ўтказмаларни нақдсиз кўринишда ҳисобварақларга ё валюта карталарига ўтказиш тизими ишга тушиши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin