Антимонополиячиларнинг фақат аравакашларга кучи етадими?
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи пойтахт кенгашида чиқиш қилиб, бозорлардаги аравакашлар хизмати учун тўловни терминаллар орқали тўлаш тартибини жорий этиш ва улар оладиган ҳақ учун тарифлар белгилашни таклиф қилипти. Эмишки, қанақадир бозорда аравакаш билан низолашиб қолган бир депутатнинг (сайланмагани аниқ, сайланган депутат бундай қилмайди) сўров киритиши сабаб бўлган. Ёрилиб ўлсин ўша депутат.
7 март куни Тошкент 10 баллик пробкада тиқилиб қолган ва сув босиб ётган куни Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги бутун бошли йиғилиш аравакашларга бағишланипти.
Йўқ, буларнинг кучи Ўзавтомоторсга етмайди, буларнинг кучи Сангиновга етмайди, буларнинг кучи Артикходжаевга етмайди, Ягона имтиҳон марказига келганда, оғзига толқон солволишади, Лаборатория монополиясига келганда масалани фақат ўрганиш кераклиги айтилади.
Ўзбек чиновниклари ўзи шунақа. Фақат ожизларга зуғум ўтказа олади, фақат ҳимоячиси йўқ, тарқоқ қатламларга кучини етказишади. Таксичиларга масалан.
Энди мана навбат аравакашларга етипти.