19K52Telegramda ochish
Такси-транспорт бозорини эгаллаб олган Yandex компанияси табиий монополистми? Антимонополия уйғонаётганга ўхшайди. Ҳарқалай, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев билан интервью билан танишган ўқувчида шундай умидлар пайдо бўлади. Интервьюдаги қатор тезислар танлов истагидаги истеъмолчи учун ҳам рақобатли бозорга киришга тайёр бизнес учун ҳам жуда қизиқ. Имзосини кутаётган “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ҳақида. Янгиси ҳали имзоланмаган, аммо Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан маъқулланган, барча ўқишлардан ўтди. Ва биз ушбу янги қонуннинг яқин келажакда имзоланишини кутмоқдамиз. Рақобат тўғрисидаги янги қонун шунчаки хусусий бизнесни антипонопол тартиблашга эмас, аввало монополияларнинг: катта компаниялар, ўта катта компанияларнинг бозордаги ҳукмронлигини чеклашга қаратилган. Yandex компанияси табиий монополистми? Биз буни ўрганишни бошладик, ўтган йилдан бери фаол ўрганяпмиз. Биз улар билан учрашдик, тарифларни қандай шакллантиришларини тушунтиришди. Лекин бизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўплаб саволлар қолди. Yandex устунлик қилиш-қилмаслигини сизлар ҳисоблай олмайсизларми? Бозорнинг 50 фоизига эгами, йўқми? Ҳозирча аниқлолмаймиз. Лекин биз дарҳол барча юрисдикцияларни талаб қилдик. Бозорда устун мавқега эга компания қандай рискларга дуч келади бизда? Жаримами? Маъмурий жарима. Уч миллион сўм.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin