Yandex GO — монополист. Расман!
Таҳлиллар натижасига кўра, бозор улушлари ва кўрсатилган хизматлари юзасидан фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ичида энг катта бозор улуши яъни 86,3 фоизи “Yandex Go” платформаси хиссасига тўғри келиши аниқланди.
Шунингдек, бозорнинг концентрацияси юзасидан мазкур хизмат бозорида саноқли иштирокчилар жами хизматнинг асосий қисмини кўрсатаётганини ва бу бозордаги ҳолат, жумладан хизмат нархи ва сифатига бир томонлама таъсир кўрсатиш хавфи мавжудлиги ҳам таҳлил жараёнида аниқланган.
Жорий йил 4 декабрь куни Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан “YandexGo UB” МЧЖ йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект деб эътироф этилди.
Худо бор! Қонун бор!
Худо бир! Қонун бир!