33K123Telegramda ochish
Миллийлаштириш учун намуна: қозоқ қардошлардан ўрганиш керакми? Қардош Қозоғистон ҳукумати муттаҳам олигархлар қўлига ўтиб кетган энергетик активларни миллий балансга қайтариш бўйича бизга ҳам намуна бўлиши мумкин бўлган битимни имзолади. Қозоғистондаги энг йирик тоғ-кон комбинати ҳисобланган АрселорМиттал Темиртау АЖдаги олигарх Лакшми Миттал назорат қиладиган ArcelorMittal'нинг улуши 286 млн.долларга  "Qazaqstan Investment Corporation" АЖ давлат фонди томонидан тўлиқ сотиб олинган. Очофат олигархлар ўз улуши учун 12 баробар кўп нарх, 3,5 млрд.доллар сўрашган. Маълумот учун эслатиб кетиш керакки, кўмир конлари ва металлургия заводларидан иборат вертикал интеграциялашган ушбу комбинат 90- йилларда сув текинга, бошқа маҳаллий ўғри олигархлар воситачилиги ва пора эвазига эгаллаб олинганлиги айтилади. ArcelorMittal йиллар давомида инвестиция киритиш билан эмас, фойдани сўриб олиш ва четга ташиш билан машғул бўлган. Комбинатда авариялар, жароҳатлар, ўлимлар энг юқори даражага чиққан. Ўғри олигархлар экология, инфратузилма ва одамларга тупуриб қўйишган. Октябрдаги охирги ёнғин вақтида 30дан ортиқ кончи ўлган, юзлаб ишчилар жароҳатланган. Шундан кейин Президент Токаев Лакшми Миттал назоратидаги активларни Қозоғистон халқига қайтариб олиш топшириғини берди. Олигархлар нафақат активларни қайта сотишига, балки яна қўшимчасига "Қазақстан халқына" жамғармасига 16 млрд.тенге (35 млн.доллар) хайрия қилишига тўғри келди. Қозоқ қардошлар 90- йиллардаги хатоларини кеч бўлса ҳам тўғирлаш ва келажак авлодлар олдидаги бурчини адо этишни бошлашди. Биз ортда қолганлар эса, афсуски, охирги йилларда қозоқларнинг 90- йиллардаги хатоларини такрорламоқдамиз. Умид шуки, қардошлар сингари хатоларни бартараф этишга 25-30 йил кетмайди ва Ўзбекистоннинг энергетика активлари ва ер ости бойликлари Ўзбекистон халқининг назоратига яна тўлиқ қайтади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin