Қозоғистонда олигархлар бўлмайди!
Қозоғистон Президенти Токаевнинг "Қозоғистонда олигархик капитализм эпохаси тугамоқда" деган баёноти раҳматли Ислом Каримовнинг "Ўзбекистонда олигархлар бўлмайди" принципларини эслатади.
Афсуски, Каримов вафотидан кейин ички ва ташқи олигархиянинг реванши юз берди. Улар ҳозир энг муҳим иқтисодий ва молиявий қарорларнинг лоббистларига айланишган, бюджет тақсимоти, давлат буюртмалари, ер ости бойликларининг асосий ўзлаштирувчилари ҳам айнан шулар.
Токаевнинг баёнотидаги муҳим тезисларга қайтамиз:
"Давлат мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча йирик қазиб чиқарувчи компанияларни кузатиб боради. Биз капиталнинг хорижга ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаймиз".
"Солиқ тўловлари алоҳида назоратда бўлади. Агар йирик саноат корхоналари бу талабларга жавоб бермаса, биз ҳамкорликни тўхтатишга мажбур бўламиз".
"Қозоғистонда олигархия капитализми даври тугамоқда. Мамлакат фуқаролари олдидаги ижтимоий масъулият даври бошланмоқда. Бизнинг фуқароларимизга самарали ва ижтимоий масъул бизнес керак".
- https://t.me/bort_01/3461@bort_01