Yandex Go йирик солиқ тўловчи тоифасига киритилиши зарур
Кўп бор таъкидлаганимиздек, Yandex Go'нинг монополист деб топилиши ва унга нисбатан антимонополия жараёнларининг қўллана бошланиши илк қадам холос.
Навбатдаги чоралардан бири Yandex Go йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилиши ва шу мақомдан келиб чиқиб унга нисбатан солиқ назорати ва маъмурчилиги чораларини кўриш бўлиши керак.
Амалдаги қоидаларнинг камида иккита бандига кўра Yandex Go аллақачон йирик солиқ тўловчилар тоифасида бўлиши зарур эди.