28K99Telegramda ochish
Yandex Go солиқ тўлашни бошладими? Баъзи медиа нашрлар "Yandex Go Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади" дея от чоптириб хабар беришни бошлади. Афсуски, ҳозирча фақат истакни ифода этадиган жараённи ушбу хабарлар таъсирида кўпчилик факт дея қабул қилишни бошлади. Мақсад бир неча кунлик пиар воситасида кун тартибидан Yandex Go масаласини тушириб қолдириш ва моҳиятдан чалғитишга ўхшайди. Осонгина алданишни истамасак, фаол Жамоатчилик Yandex Go борасида савол қўйишни тўхтатмаслиги керак. Биринчидан, Солиқ қўмитаси хабарида айтилган, гўёки Yandex Go такси хизматини Ўзбекистон ҳудудида тақдим этадиган “YandexGo UB” МЧЖ кеча ё ўтган куни эмас, 2022 йил 12 апрелда ташкил этилган. Яъни 108,9 миллион сўмлик устав капиталга эга “YandexGo UB” МЧЖ бусиз ҳам Ўзбекистон солиқ резиденти бўлган ва рўйхат маълумотига кўра, компьютер технологиялари соҳасида маслаҳат хизматларини кўрсатиб келган. Энди савол: кимдир томонларнинг ваколатлари ва мажбуриятларини акс эттириши керак бўлган Ridetech International B.V. ва “YandexGo UB” МЧЖ ўртасидаги битимни кўрдими? Солиқ қўмитаси Ridetech International B.V. ёзган расмий хатга ишора қилмоқда? Қачондан буён қанақадир хат бир неча триллионлик хизматлар бозорини йиллар давомида солиқ тўламасдан ўзиники қилиб олган конторага ишонишга асос беради? Солиқ қўмитаси "YandexGo UB” МЧЖ 2023 йил 1 декабрдан кейин тўлаши керак бўлган фойда солиғи, ҚҚС, дивиденд ва бошқа солиқларни тўлаётганини ошкор қилиб борадими? (бунгача ҳар ойда контора, турли маълумотларга кўра, бир неча миллион долларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиб турган). Иккинчидан, Yandex Go хизмати ўтган 4-5 йил давомида тўламаган солиқларини ким тўлайди? Тасаввур этинг, қайсидир бошқа компания йиллар давомида солиқ тўламай келди. Солиқ қўмитаси буни кечикиб, маъмурий таъсир ёки жамоатчилик талаби билан аниқлади, дейлик. Солиқчиларимиз бунга кўз юмворган бўлишармиди? Энасини кўрсатиб қўйишарди. Ўтган замондаги МТС кейси ёки Кока-Кола кейсларини бир эсланг. Учинчидан, Yandex Go хизмат учун нақд тўлов амалга оширилганида фискал чек бераётгани йўқ. Нақдсиз тўланганда эса берилган чек солиқ иловасига киритилса, рўйхатга қўшилмай, 3 кундан бери "Жараёнда" мақомида қотиб турипти. Демак, ҳеч қандай чек маълумотлари амалда солиқ базасига киритилаётгани йўқ. Тўртиинчидан ва бу жудаям муҳим. Yandex Go Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарлари ҳудудида монополист ва монополист (устун мавқега эга) деб топилиши, табиийки, монополистлар устидан қандай жараён ва назорат амалга оширилиши керак бўлса, барчаси қилиниши зарур. Нега антимонополия жим? Кимдир тирик жон қолдими харакири бўлган қўмитада? Қачон Yandex Go тариф шаклланиши бўйича ёпиқ қолаётган аждарҳо алгоритмларини очади? Қачонгача йўловчилар ва ҳатто бечора таксистларнинг ҳам нони монополист фойдасига туя қилинаверади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin