25K19Telegramda ochish
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад хоним ўртасида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтибди. Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2024 йилда "Ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш йўли" номли жаҳон конференциясини ўтказиш масалалари ҳақида сўз борган. "Ушбу тадбир БМТнинг 2025 йилги Ижтимоий саммити учун муҳим тайёргарлик платформаси бўлиши мумкин", – деган Амина Муҳаммад хоним. Шунингдек, учрашувда БМТнинг Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin