Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси АҚШга ташриф доирасида АҚШ Президентининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара учрашувда иштирок этибди. Учрашувда Сара Минкара ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни, шунингдек, Ўзбекистонда "инклюзив таълим"ни йўлга қўйишда кўмаклашишга шайлигини билдирибди.
Сара Минкара ногиронлар ҳуқуқларининг таниқли ҳимоячиси бўлиб, ҳозирда Президент Байден томонидан тайинланган Халқаро ногиронлик масалалари бўйича махсус маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У АҚШ Давлат департаментининг бутун дунё бўйлаб ногиронлар ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли стратегиясини бошқаради.
Минкара халқаро даражадаги мутахассис ҳисобланади. ИҲМА у билан ҳамкорлик қилиш орқали ижтимоий ҳимоя соҳасида бир неча қадам олдинга юриши мумкин бўлади.
- https://t.me/ijtimoiyhimoya_official/470?single@ijtimoiyhimoya_official