35K231Telegramda ochish
"Кўча"дан кейин монополистларгаям навбат кеп қолар Тармоқларда фойдаланувчилар бир неча кундан бери ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширишда яккахон ҳисобланган Toshkent Imtihon Markazi тарифларини каррасига оширгани ҳақида ёзишмоқда. Албатта, бу ҳақда катта нашрлар ёзишга шошилишмайди. Блогерлар негадир "ҳар балодан ҳазар" деб, мавзуни имкони борича четлаб ўтишга уринишади. Эслатиб ўтаман, 2022 йил баҳорида давлат имтиҳон марказлари Президент қарори талабларига зид равишда пайдар пай ёпиб юборилган эди. Ягона имтиҳон марказлари ташкил этилиши танлов имконини йўққа чиқармаслик лозимлиги тўғрисидаги эътирозларга ҳеч ким қулоқ солмаган. Шу билан бирга, истеъмолчиларда имтиҳон топшириш борасида бошқа муқобил танлов умуман йўқ бўла туриб, Toshkent imtihon markazi устун мавқе реестрига қўшилмаган. Мана кўраяпсиз оқибатларни. Монополист деб тан олинмаган монополист истеъмолчиларни қақшатишни ташкил этилганига кўп вақт ўтмасданоқ бошлаган. Илк кунларда (2022 йил бошида) имтиҳон топшириш 100 минг сўмни ташкил этган бўлса, бир оз вақтда ўтиб (2022 йил мартида) нарх 150 минг сўмга чиқарилган, 2023 йил давомида имтиҳонга кириб чиқиш таксаси 500 минг сўмгача оширилипти. Маълумот учун, Toshkent Imtihon Markazi ташкил этилганидан буён йиғилган расмий инфляция 25%дан ошгани йўқ. Тармоқ фойдаланувчилари имтиҳон топшириш тарифлари биздан 6 баробар бой Қозоғистонда 3 карра арзонлигини кўтаришмоқда. Шу ўринда монополистларнинг томорқасига айланиб қолган Ўзбекистонда танловсиз истеъмолчиларни ҳар занжирда соғиб, қоқиштириш бошқа, ҳатто давлат хизматларида ҳам нормага айланиб улгурганини эслатиб кетиш зарур. Масалан, Ўзбекистонда ID-карталарни расмийлаштириш қўшниларга нисбатан ҳам, бойроқ давлатларга нисбатан ҳам каррасига қиммат. Нега деб ҳеч ким савол бериб кўрмаган. Илдизлар эса яна орқаваротдан туриб иш қиладиган номаълум оталарга, монополистларга бориб тақалади. Мен ишонаман, тўсатдан шундай кун келади: Давлат монополиясими, хусусий корчалонми, Россия ва Қозоғистондан келган ўғри олигархми, қатор бўлиб суд олдида жавоб беришади. Ўзбекистон қонунлари ва истеъмолчилар олдида тиз чўкишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin