29K75Telegramda ochish
Пойтахтда газзаправкалар иш вақтига ўзгартириш киритилдими? Кеча ва бугун пойтахт ва унга ёндош ҳалқа йўли бўйлаб қатор газ тўлдириш шохобчалари соат 15:00дан кейин автомобилларга газ қуйишни тўхтатишди. Газзаправкалар хизматчилари ўзаро суҳбатларда соат 06:00дан 15:00га қадар ишлаш тартиби белгиланганини қайд этишмоқда. Лекин бундай режим газзаправкаларнинг лимити кечга бормай тугаб қолаётгани билан боғлиқми ё чеклов директив кўринишга эгами, аниқлик киритиш имконсиз қолмоқда. Маҳаллий ҳокимият ва Энергетика вазирлиги томонидан бу борада расмий маълумот очиқлангани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin