39K261Telegramda ochish
"Стакан бўм-бўш" Математика, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлик бўйича кўрсаткичларни аниқлаш халқаро баҳолаш дастурида (PISA) қатнашган Ўзбекистон ўқувчилари энг ёмон ўнталикдан жой олди. Гарчи масалан, Таълим вазирлиги стаканнинг "ярми тўла" қабилида, танқидчилар стаканнинг "ярми бўш" талқинида муносабат билдиришган бўлсада, шахсан мен стаканнинг бўм-бўш эканини қайд этмоқчиман. Асосийси, стаканнинг бўм-бўшлигини ҳамма биларди, у шунчаки яна бир бор тасдиқланди, шу маънода менга Беҳзод Ҳошимовнинг узоқ истиқболга нисбатан оптимистлиги кўпроқ маъқул келди. Бўм-бўш стаканни тўлдириш доим осонроқ бўлади. Ва менга баҳолаш дастурининг мана бу хулосаси умид қолдиради: "Ота-оналарнинг фарзанди таълим олишида иштирок этиши, фарзандларининг билим олишига қизиқиши болаларнинг ўқув фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin