Инсон ривожланиши индексида бизни ушлаб турган асосий омил ҳақида
Агар инсон ривожланиши индекси бўйича рўйхатга диққат билан эътибор қаратсангиз, 106- ўрингача бўлган давлатлар орасида жон бошига ЯИМ энг кам мамлакат бу Ўзбекистон. Бизнинг гуруҳда инсон ривожланиши бўйича мамлакатлар рўйхатида жон бошига ЯИМ биздан 2-3 баробар юқори. Биздан орқада фақат Тонго холос. Яъни, жон бошига ЯИМ бўйича қашшоқ мамлакат бўла туриб шу гуруҳга қўшилиб қолганмиз.
Унда қайси омил бизни қўллаб турипти. Бу Таълим давомийлиги кўрсаткичи. Бу бўйича биз ўта юқори инсон ривожланишни қайд этган давлатлар даражасида индексга эгамиз. Ўзбекистонда 11,8 йил деб кўрсатилган таълим давомийлиги кўрсаткичи юқорилиги, қанча кўп танқид қилинса ҳам ўша ўтган даврдаги Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 12 (9+3) йиллик таълим тизимининг амал қилгани оқибатидир (таълим сифати қандай бўлгани бошқа мавзу). Бу йил ушбу кўрсаткичнинг ошгани олий таълимдаги квоталар кўпайиб бораётгани билан боғлиқ.
Яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистон инсон ривожланиши индексида жиддий юқориламаслиги аниқ, чунки Кутилаётган умр кўрсаткичи бўйича ҳам, паритет бўйича жон бошига ЯИМ масаласида ҳам биз биздан олдингилардан жиддий равишда ортдамиз.
Демак, индексни қўлловчи ягона омил яна Таълим давомийлиги кўрсаткичи бўлиб қолади.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1806@the_bakiroo