Таълим тизимидаги яна бир фундаментал камчилик ҳақида
Аниқроқ ва лўнда қилиб тушунтирадиган бўлсак, бизда асосан фикрловчи ва шунга қараб меҳнат қилувчи инсон эмас, барчасини ёдаки биладиган "саводли"лар етишиб чиқмоқда. Ўқимишли, меҳнат учун, амалиёт учун тайёр кадрлар ривожланган ва ривожланаётган давлатлар учун олтиндан ҳам қимматли бўлиши керак.
Яқинда юртимизда ўз фаолиятини бошлаган Прогрессив ислоҳот маркази шу масалага жиддий ёндашган ҳолда қисқагина таҳлилий мақола тайёрлабди. Мақолада инсон ресурсларидан фойдаланиш бўйича қимматли фикрлар ва ғоялар баён қилинган. Ҳозирда табиий ресурслар эмас, балки илғор техналогияларга асосланган иқтисодиёт давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Бу ўринда фақат инсон ресурсларидан унумли фойдаланишгина ҳар қандай мамлакатнинг барқарор ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб ҳизмат қилади.
Мақола билан қуйида тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин: https://proreforms.uz/uz/publications/ozbekiston-talim-tizimi-oquvchilarning-malum-faktlarni-eslab-qolishiga-emas-tanqidiy-fikrlashni-rivojlantirishga-asoslanishi-kerak-82