19K27Telegramda ochish
Инфляцияни таргетлаш режимидан воз кечиладими ёки мақсадли кўрсаткич муддати яна суриладими? Бу саволга эртага, Марказий банкда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида жавоб олиш мумкин бўлади. Эртага Марказий банк бошқарувида асосий ставка билан бирга "Пул-кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025-2026 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари" концептуал лойиҳаси ҳам муҳокама этилади. Анжуманнинг муҳимлиги, аввало, регулятор қатор эврилишларга қарамай, муҳим ва ишончли коммуникатор бўлиб қолаётгани, яъни энг асосий иқтисодий саволларни бериш ва жавоб олиш имконияти сақланиб қолаётгани билан боғлиқ. Ўйлайманки, эртага бериладиган энг асосий савол инфляцион таргетлаш режимининг кейинги тақдири билан боғлиқ бўлади. 2023 йилга оид ҳужжатга кўра, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи - 5 фоизлик таргетга 2024 йилнинг иккинчи ярмида эришиш прогнозлари янграганди. Ўзбекистон 2030 стратегиясига кўра, 5-6 фоизлик инфляцияни таъминлаш 2030 йил вазифаси этиб белгилангани, жории йил бюджети дефицити, издан чиққан фискал дисциплина, пала партиш ва узвий бўлмаган иқтисодий қарорлар, келаси йил режалари инфляцион таргетлаш режими ҳали ҳам амалдами ёки бекор бўлдими, деган саволларни келтириб чиқара бошлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin