19K40Telegramda ochish
5%лик инфляция таргети 2030 йилга кўчдими? Ўзбекистон-2030 Стратегиясининг ичига қирган сайин жуда қизиқ мақсадли кўрсаткичлари билан ҳайрон қолдирмоқда. Айниқса, инфляцион мўлжал масаласида. Демак, Пул-кредит, фискал ва ташқи савдо сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда товар ва хизматлар бозорида рақобат муҳитини яхшилашга қаратилган таркибий ислоҳотларни давом эттириш орқали 2030 йилга бориб йиллик инфляцияни 5-6 фоиз даражасида таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Ҳужжат ҳали Лойиҳа вақтида 5-6 фоизлик инфляция мўлжали учун аниқ йил кўрсатилмаганди. Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 5 фоизлик инфляция таргетини 2024 йилнинг иккинчи ярмига белгилаган. Бу бўйича ҳали бошқа ўзгартиришлар эълон қилингани йўқ. 2030 йил ёки 5-6 фоизлик таргет қаердан ва қандай чиққани жудаям қизиқ. Қонунчиликка кўра пул-кредит сиёсати ва инфляция учун Марказий банк масъул ҳисобланади ва ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin