Ўзбекистон инсон ривожланиши индексида 2 поғона илгарилаб, 106- ўринни банд этипти.
Кутилаётган умр кўрсаткичи +0,1 йил (71,7 йил), Таълим ўртача давомийлиги +0,3 йил (11,8 йил), паритет бўйича ЯИМ эса +68 долларга (7142 доллар) ошгани рўйхатдаги ўрнимизнинг яхшиланишига шароит яратган.
Рўйхат бўйича Ливия ва Болиявия ўртасидамиз.
Дунё бўйича инсон ривожланиши индексида доимгидек Норвегия, Ирландия ва Швейцария етакчилик қилмоқда.
Собиқ совет ўлкаларидан энг илғори - Эстония, 29- ўринда. Қизиғи, бу йил индексда Қозоғистон Путин ва унинг жиноий тўдаси бошқараётган Россияни ортда қолдирган. Россия билан бирга Белорус, Туркманистон, Арманистон ҳам индексда пасайган.
Ҳисобот билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.