IFC (Халқаро молия корпорацияси) «Ипотека-банк»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Лондон фонд биржасига 363 млрд сўмдан ортиқ (35 млн доллар) «Самарқанд» номли облигацияларини жойлаштирибди. Бундан кўзланган мақсад банкни трансформация қилиш ва келгусида хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Облигацияларни сотишдан тушган маблағлар «Ипотека-Банк»га кредитни келгусида банк акцияларига конвертация қилиш имконияти билан кичик ва ўрта бизнесларга кредит беришни кўпайтириш учун йўналтирилади.
- https://www.uzdaily.uz/ru/post/57719uzdaily.uz