13K23Telegramda ochish
Ўтган куни Ўзбекистон Конституциясига 15- марта ўзгартириш киритилаётгани ва бу ўзгаришлар қайси модда ва талаблар билан боғлиқ экани очиқланмай, номаълум қолаётгани ҳақида йиғи-сиғи қилинганди. Қаранг-ки, яхшиям халқ сайлаган депутат Кушербаев бор. Унинг маълум қилишича, асосий ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддаси биринчи қисми таҳрири билан боғлиқ. Бу модда мамлакатда суд тизими таркиби ва мундарижасини белгилайди. Шу билан бирга, Конституциянинг ўзбек ва рус тилидаги вариантларида ишлатилган сўзлар - законодательство - қонунчилик”, “акт законодательства – қонунчилик ҳужжати”, “законодательный акт – қонун ҳужжати” паритетини таъминлаш ҳам кўзда тутилган. Энди савол туғилади, Конституцияга ўзгартиришлар фақат шу билан боғлиқ экан, нега жамоатчиликка бу ҳақда очиқ эълон қилинмади. Ва энг асосийси нега Конституцияга ўзгартиришлар киритиш 128- модда талабларида қайд этилган муддат давомида, яъни таклиф киритилгач, 6 ойлик кенг ва ҳар тарафлама муҳокамага киритилмасдан амалга оширилмоқда? Ёки ўзгартиришлар қабул қилингачгина жамоатчиликка маълум бўлиб қоладиган яна бошқа жиҳатлар ҳам борми? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin