15K120Telegramda ochish
Ўзбекистон Конституциясига 15- марта ўзгартириш киритилиши мумкин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 18 декабрь куни чақириладиган йиғилишида мамлакат Конституциясига навбатдаги, 15- ўзгартиришлар киритилиши масаласи кўриб чиқилади. Мамлакат Конституциясининг 128- моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Яъни, 18 декабрда Сенат томонидан кўриладиган масала - Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар масаласи бўйича таклиф 6 ой аввал киритилган бўлиши, яъни 2020 йил май ойида муҳокамалар бошланиши керак эди. Сиз бундай муҳокамаларни кўрдингизми? Мен кўрмадим. Биз фуқаролар ҳатто 18 декабрдаги йиғилишда тасдиқланадиган ўзгартиришлар матнидан ҳам бехабармиз. Нимани, қайси моддани, қайси талабларни ўзгартиришмоқчи??? Дарвоқе, янги даврда Конституцияга киритилган аввалги 7та ўзгартириш ҳам Конституциянинг 128- моддаси талабларини бузган ҳолда амалга оширилган. Фасадга айланган Конституцион суд уйқуда. Исталган қарор ва ҳаракатни Конституцияга мослигини далиллаб бериш эса Акмаль ака Саидовга қолган. Мамлакат Конституция бир четда қолиб, мақоми ҳеч бир қонунда акс этмаган тўртта сектор билан бошқарилмоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin