12K16Telegramda ochish
Ипотека-банк тижорат банклари орасида биринчи бўлиб миллий валюта - сўмда еврооблигация чиқаришга эришди Банкнинг ахборот хизмати хабар беришича, Ипотека-банк жорий йилнинг 16 апрел куни 3 йиллик 785 миллиард сўм (75 миллион AҚШ доллари эквиваленти) миқдоридаги еврооблигацияларини халқаро Вена фонд биржасида йиллик 16% (16,5% эффектив) купон ставкаси асосида муваффақиятли жойлаштиришга эришган. Маълумот учун: 2020 йилнинг ноябр ойида, Ипотека-банкнинг 300 миллион AҚШ доллари миқдоридаги еврооблигациялари халқаро Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтказилиб мувафаққиятли жойлаштирилган эди. Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/news/first_eurobond_som/

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin