Лондон ва Париждан қиммат Тошкент
Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Price Warnings лойиҳаси доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганган.
Ўрганишлар давомида Тошкентдаги нархлар МДҲ ва Европанинг энг йирик шаҳарларидаги нархлар билан солиштирилган.
Масалан, Апельсин, Лимон ва Банан нархлари бўйича Тошкент энг қиммат шаҳар экани маълум бўлган. Солиштириш учун, 1 кило апельсин Тошкентда 2,81 доллар бўлса, Парижда 79 цент. Лимон Тошкентда 2,77 доллар, Парижда 1,48 доллар. Банан Тошкентда 2,1 доллар, Лондонда 1,01 доллар.
Бошқа қатор маҳсулотлар бўйича ҳам Тошкентдаги нархлар дунё пойтахтларини бир тупуриб ортда қолдирган.
Қадоқланган сут Тошкентда 82 цент, Лондонда 67 цент.
Маргарин Тошкнетда 2,19 доллар, Лондонда 1,92 доллар.
Картошка Тошкентда 46 цент, Парижда 36 цент.
Мандарин Тошкентда 1,72 доллар, Парижда 1,55 доллар.
Ўсимлик ёғи Тошкентда 1,72 доллар, Лондонда 1,53 доллар.
Макарон Тошкентда 83 цент, Лондонда 56 цент.
Мол гўшти Тошкентда 5,2 доллар, Парижда 6,7 доллар.
Эътибор қаратинг, Тошкентдаги нархлар қанақадир МДҲ ёки Европанинг ўртамиёна шаҳарлари билан эмас, дунёнинг энг қиммат масканлари Лондон ва Париж билан солиштирилган.
Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бирининг пойтахтидаги нархлар қандай қилиб дунёнинг энг бой мамлакатлари пойтахтидаги нархлардан ҳам ошиб кетди? Ўйлаб кўринг. Фикр қилинг.