Жаҳон банки илк марта Ўзбекистонни Инсон капитали индекси бўйича баҳолагани ҳақида ёзмоқда Spot.uz.
Тадқиқотларга кўра, Ўзбекистонда қизларимизнинг инсон капитали индекси ўғил болларникига қараганда юқорироқ.
Ростанам, эътибор беринг, атрофингизга қаранг, қизларимизнинг потенциали ўғил болларникидан юқорироқ. Агар қиз-аёлларимизни потенциалини ёпмай, чегараламай иқтисодиётга камарбаста қила олганимизда эди ЯИМимиз юқорироқ, фаровонлигимиз баландроқ бўлар эди.
Менда тадқиқот ўтказишга вақт ва имконият йўқ, лекин кузатувларимни айтаман: Қайсики оилада қизлари ва аёллари олий маълумотли, ишли бўлса, ўша оиланинг турмуш даражаси ва фаровонлиги юқорироқ, қиз ва аёллар маълумотсиз ва уйда ўтирадиган оилаларга нисбатан олганда.
Эр ва хотин ишлайдиган, қизлари мактаб ё ОТМда ўқийдиган таниш оилалар орасида биронта қашшоқ ё кам таъминланган оилаларни билмайман.