26K25Telegramda ochish
"233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган" Вазирлик баёнотидан: "PISA 2025 — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказилаётган халқаро тадқиқот бўлиб, унда иштирок этиш учун Ўзбекистондаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган. Яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтиш шартки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тадқиқотда иштирок этиш учун мамлакатдаги барча мактаблар рўйхати мазкур ташкилотга тақдим этилган ва уларнинг орасидан танлаб олиш ҳуқуқи бутунлай Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ихтиёридаги масаладир. Мактабларни ва ўқувчиларни танлаб олиш рандом (тасодифийлик) усулида бўлиб, бирор бир мактаб ёки иштирокчини мажбуран рўйхатга киритиш имконияти йўқ". "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мамлакат ўқувчиларининг чинакам билим ва салоҳиятини шаффоф тарзда аниқлашдан бирдек манфаатдор. Бу борада халқаро тан олинган ҳамда ҳеч бир жиҳатдан таъсир ўтказилмайдиган PISA 2025 каби тадқиқотларда мамлакатимиз ўқувчиларининг иштирокини доимо қўллаб-қувватлаймиз".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin