Алламжонов бенефициар бўлган Тошкент имтиҳон маркази нархларни оширмоқда
Тошкент имтиҳон маркази 1 апрелдан бошлаб имтиҳон топшириш нархини 50%га, 150 минг сўмгача оширмоқда. Курбановнинг марказ саҳифасига таяниб маълум қилишича, тарифлар беқарор иқтисодий вазият, инфляциянинг тезлашиши ва валюта курсининг кескин ошиши туфайли ўзгартирилган.
Алламжонов ва унинг командаси Ўзбекистонда 50%лик инфляцияни ёки доллар курсини 50%га ўсганини қаердан олди экан? Майли, балки улар келажакка боқиб, прогноз қилишаётгандир. Лекин имтиҳон тестларининг доллар курсига қандай алоқаси бор?
Кўраяпсизки, миллион марта оғиз кўпиртирилгани билан, мазкур лойиҳа фақат ва фақат пул ўзлаштириш, танлов қолдирмасдан пул ўзлаштиришни назарда тутади ва бу лойиҳанинг ҳаракат хавфсизлигига қанақадир боғлиқлиги бўлса, у энг охирги ўринда туради.
Монополияга қарши кураш қўмитаси Тошкент имтиҳон маркази қиёфасидаги монополистнинг мазкур ҳаракатларини амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳолаши керак. Тарифлар калькуляцияси қўмита томонидан ўрганилиши зарур. Бир ҳафта, бир ой, бир йил ўтиб эмас. Шу кунларда. Байрамдан кейиноқ.
- https://t.me/kurbanoffnet/6372@kurbanoffnet
- https://www.instagram.com/p/CbPodFSNN2o/?utm_source=ig_web_copy_linkinstagram.com