22K182Telegramda ochish
Меҳнат мигрантларимиз ва россияликлар ишчи ўринлари учун рақобатлаша бошлашади 2000 йилларда бошланган тўқ йиллар давомида Россия меҳнат бозори россияликлар ва мигрантлар учун секторларга аниқ сувайирғичлар билан ажралиб келарди. Яъни, кўп жисмоний меҳнат ва кам ҳақ тўланадиган соҳалар бор эдики, бу соҳаларда россияликлар ишлашни истамас эди. Бошланган можаро ва унинг оқибатида россияликлар ўрта ҳақ тўланадиган секторларни ёпилиши оқибатида оммавий ишсиз қолиши ёки иш ҳақларининг камайиши, жуда тез қашшоқланиш муаммоларига дуч кела бошлайдилар. Табиийки, бундай шароитларда ишсиз ва даромадсиз қолган россияликлар ўзини биринчи навбатда кўп инвестиция, ақлий салоҳият ва тажриба талаб этмайдиган соҳаларга уришни бошлайдилар. Бу таксичилик, куръерлик ва бозорларда уюшмаган савдо билан шуғулланиш. Худди 90- йилларда бўлганидек. Гап шундаки, охирги 4-5 йил давомида айни шу соҳаларда мутлақ кўп ишчи ўринларини меҳнат мигрантлари банд этиб келишган. Демак, энди россияликлар мигрантлар билан иш ўринлари учун курашишни бошлашади. Ўз-ўзидан, икки бир ҳил танлов бўлганида Россия ҳукумати мигрантлар тарафида эмас, россияликлар тарафида бўлади. Айниқса россияликларнинг айни шу ўртача даромадли, танқидий фикрлашдан мосуво ва бошқаришга мойил қатлами ҳозирги режимнинг қўллаб-қуватловчилари экани ҳисобга олинса. Бугун Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Валерий Фадеевга Ҳукуматга хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан таксичилик қилишни тақиқлаш таклифини киритипти. Кўп куттиришмади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin