Вазият ўзгарди: россияликлар билан меҳнат битимлари бозор талабларига кўра қайта кўриб чиқилса бўлади
Янги даврда Ўзбекистон меҳнат бозори ўрта ва топ тоифадаги мутахассис ва менежерлар учун анча кенг очилди. Бунда кўпинча тил, собиқ ўтмиш ва робита ўлчовлардан келиб чиқиб урғу кўпроқ россияликларга қаратилди.
Гап шундаки урушгача россияликларда росмана танлов ва нисбий афзаллик солиштируви бўлган. Ўзбекистон ташкилотлари ва компаниялари россиялик ўрта ва топ даражадаги мутахассислар учун европада уларга тўланадигандан кўра 1,5 2 баробар ҳақ тўлашларига тўғри келган. Ҳатто ўртамиёна россиялик учун йиллик 100 минг долларлик пакет нормага айланиб бўлганди.
Уруш бошлангандан кейин россияликлар европада исталмаган шахсларга айлангган, Арманистон жуда кичик экономика, севимли Грузия ҳам талабларни кескин ўзгартирмоқда, Қозоғистон меҳнат бозорида рақобат ўта кучли. Қолаверса, бошланган мобилизация имкониятлар тахтасига охирги михни қоқиб бўлди.
Шундай экан, бозордаги вазият ўзгарди, илгариги инжиқлик ва талаблар қабул қилинмайди. Талаб ўзгармай қолган бир шароитда таклиф каррасига кўпайди. Демак, нафақат янги келишувларни, илгари тузилган битимларни ҳам каррасига арзонлаштириш мумкин.
Яна бир гап. Россияликлар, умуман олганда ташқи меҳнат мигрантлари бўйича статистика керак. Шунчаки статистика эмас, сифатли ва чуқур статистика.
@the_bakiroo