Энг арзон уй энди Нукусда
Ҳудудлар қирқимида уй-жой бозоридаги ўзгаришлардан келиб чиқилса, август якунларига кўра энг арзон уйлар Нукусда бўлиб қолмоқда. Нукусдан уй сотиб олиш учун кв.мга 301 доллар пул тўлаш керак бўлади. Бунгача энг арзон уйлар Урганчда эди, лекин ўтган ойда Урганчда уйлар нархи кескин қимматлаган (+6%) ва бирданига Нукус, Жиззах, Қарши ва Гулистондаги нархларни ортда қолдирган.
Шу билан бирга Термизда уйлар нархи кескин арзонлашгани (-5,3%) эътибор қаратади. Бу нима ва қайси ҳодисалар фонида рўй бермоқда, албатта ўрганилиши керак.
Тошкентда уйлар нархи кўтарилишда давом этмоқда (Энг катта нарх ўсиши Чилонзорда қайд этилган). Августда нархлар кв.м. учун 836 долларга етган (+1,4%).
Ўтган 8 ойда Тошкентда уй нархлари доллар эквивалентида 13%га қимматлаган.
Сентябрда талабаларнинг қайтиши (талабалар нафақат ижара бозорига, уй сотиб олиш сегментига ҳам босим ўтказади), Россияда мобилизация эълон қилиниши ва кечаги қарор бўйича ипотека шартлари янада енгиллаштирилиши ва Қайта молиялаш компаниясига 300 млрд.сўм йўналтирилиши фонида нархларнинг ошиши янада тезлашишини кутиш мумкин бўлади.